Namangan muhandislik-texnologiya instituti

Namangan muhandislik-texnologiya instituti Namangan muhandislik-texnologiya instituti Rasmiy sahifasi

Permanently closed.

Namangan muhandislik-texnologiya institutining ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalariga a'zo bo'ling:

https://fb.com/nammtiuz
https://instagram.com/nammtiuz
https://youtube.com/c/nammtiuz
https://twitter.com/nammtiuz
https://t.me/nammtiuz

NamMTI NEWS (https://www.facebook.com/eduuzofficial) | 2023-Yildagi soʻnggi himoya institut doktoranti Karimov Maʼrufjon...
30/12/2023

NamMTI NEWS (https://www.facebook.com/eduuzofficial) | 2023-Yildagi soʻnggi himoya institut doktoranti Karimov Maʼrufjonga nasib etdi

Kuni kecha Andijon davlat chet tillar instituti huzuridagi ilmiy kengashda Namangan muhandislik- texnologiya instituti doktoranti Karimov Maʼrufjon Mamirjonovich filologiya fanlari boʻyicha falsafa doktori (PhD) himoyasidan muvaffaqiyatli oʻtdi.

Maʼrufjon Karimov Abdulla Qodiriyning “Oʻtkan kunlar" romanining inglizcha tarjimalarida tasviriy vositalarning lingvokulturologik tadqiqi" mavzusidagi tadqiqot ishini shu institutning 10.00.06- Qiyosiy adabiyotshunoslik, chogʻishtirma tilshunoslik va tarjimashunoslik ixtisosligida himoya qilgan dastlabki tayanch doktorantura talabasi hisoblanadi.

Ustozni institut jamoasi nomidan samimiy tabriklaymiz!

NamMTI Axborot xizmati

Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан НамМТИда ўтказилган кўрик-танловлар ғолиблари тақдирландиБугун Н...
09/12/2022

Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан НамМТИда ўтказилган кўрик-танловлар ғолиблари тақдирланди

Бугун Наманган муҳандислик-технология институтида Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан Коррупцияга қарши кураш ва комплеанс назорат тизимини бошқариш бўлими томонидан ташкил этилган турли кўрик-танловларда ғолиб бўлган талабаларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Унда ёшлар масалалари, маънавият ва маърифат ишлари бўйича биринчи проректор Маъруфжон Қаюмов, ректор маслаҳатчиси Маматхон Ходжаев, Коррупцияга қарши кураш ва комплеанс назорат тизимини бошқариш бўлими бошлиғи Абдували Акрамов, институт профилактика инспектори, тьюторлар ва ғолиб бўлган талабалар иштирок этишди.

“Биз биргаликда коррупцияни тўхтатамиз!” мавзусида ташкил этилган иншолар танлови, расм чизиш мусобақаси ва “Заковат” интеллектуал турнирида муносиб иштирок этиб, фахрли 1-2-3 ўринларни қўлга киритган ёшларга диплом, пул мукофотлари ва эсдалик совғаларини тантанали равишда тақдим этилди. Барча ғолиб талабаларни самимий қутлаймиз!

©️Наманган муҳандислик-технология институти Ахборот хизмати

⚡️Республика ишчи гуруҳи аъзолари НамМТИ битирувчи ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказдиБугун Давлатобод туманидаги вилоят М...
24/11/2022

⚡️Республика ишчи гуруҳи аъзолари НамМТИ битирувчи ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказди

Бугун Давлатобод туманидаги вилоят Маданият марказида Наманган муҳандислик-технология институти талабаларига давлат фуқаролик хизмати тўғрисида тушунчалар бериш, уларнинг давлат хизматига қизиқишларини ошириш шунингдек, талабаларнинг фикр-мулоҳаза ва таклифларини ўрганиш мақсадида, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали ташаббуси билан, ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишда "Наманган шаҳар" тажрибасини амалга ошириш бўйича Республика ишчи гуруҳи ҳамкорлигида “Халқчил давлат хизматига очиқ йўл” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Мулоқот аввалида меҳмонлар Наманган муҳандислик-технология институти магистрлари ва талабалари томонидан олиб борилаётган илмий-тадқиқод ишларига бағишланган кўргазма билан танишиб, тадқиқодлар натижаларини юқори баҳоладилар. Шундан сўнг очиқ мулоқот бошланди. Тадбирни НамМТИ ректори Одилжон Маматкаримов кириш сўзи билан очиб, бугунги кунда институтда ёшлар билан ишлаш тизимида олиб борилаётган ишлар кўлами ҳақида атрофлича маълумотлар берди. Шундан сўнг, меҳмонлар талабаларга ўзларининг таҳсил даврлари, изланишлари ва меҳнат фаолияти ҳақида сўзлаб бердилар. Шу билан бирга, мақсадга эришиш мезонлари, қарор қабул қилишдаги муҳим жиҳатлар хусусида қимматли мушохада ва мулоҳазалар билдирдилар.

Очиқ мулоқот давомида талабалар томонидан таълим сифатини ошириш, хорижий тилларни ўзлаштириш тизимини оптималлаштириш, илмий-тадқиқод ишлари самарасини кенг оммалаштириш, иш билан таъминлаш йўналишларига қаратилган мухим таклиф ва ташаббуслар ишчи гуруҳга билдирилди. Аксарият масалалар ишчи гуруҳи аъзолари томонидан шу жойнинг ижобий ҳал этилди. Яна кўплаб масалаларни ечиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди. Якунида муолоқот давомида фаол иштирок этган бир гуруҳ талабалар рағбатлантирилди.

©Наманган муҳандислик-технология институти Ахборот хизмати

⚡️НамМТИ талабаси бутундунё маълумотлар базасидаги 10 000 дан ортиқ ўзбек тилидаги аудиёмаълумотларга муҳаррирлик қилди....
16/11/2022

⚡️НамМТИ талабаси бутундунё маълумотлар базасидаги 10 000 дан ортиқ ўзбек тилидаги аудиёмаълумотларга муҳаррирлик қилди.

Хабарингиз бор, Наманган муҳандислик-технология институти талабаси Гулшода Аҳмаджонова куни кеча Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан Бўстонлиқ туманидаги ёшлар оромгоҳида ташкил этилган "UzbekVoice" лойиҳасида фаол иштирок этиб қайтди.

Қувонарли томони фаол талабамиз ушбу оромгоҳ давомида бутунжахон маълумотлар базасида ўзбек тилидаги 10 000 дан ортиқ аудиёмаълумотларни текширган. Албатта ўзбек тилини кенг тарғиб этишдаги бу фаоллик оромгоҳ ташкилотчилари томонодин алоҳида эътироф этилди.

Фаол ва ташббускор талабамизни бу меҳнатларини қадрлаймиз ва самимий миннатдорлик билдирамиз!

©Наманган муҳандислик-технология институти Ахборот хизмати

⚡️НамМТИда “Усмон Носир хиёбони” ОчилдиХабарингиз бор, жорий йилда юртимизда оташин шоир ва драматург Усмон Носир тавалл...
10/11/2022

⚡️НамМТИда “Усмон Носир хиёбони” Очилди

Хабарингиз бор, жорий йилда юртимизда оташин шоир ва драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллиги катта шодиёна сифатида нишонламанмоқда. Мазкур жараёнлардан Наманган муҳандислик-технология институти жамоаси ҳам четда қолмади.

Гап шундаки, бугун шоир сиймоси ва ижодини янада оммалаштириш мақсадида Наманган муҳандислик-технология институтида “Усмон Носир хиёбони”нинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Унда кенг жомоатчилик вакиллари, шиор ёзувчилар, журналист ва драматурглар иштирок этишди.

Қарийб 80 сотих ер майдонида ташкил этилган, ушбу мўжазгина хиёбонга 300 тупдан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари экилган, замонавий ўриндиқлар жойлаштирилган. Шунингдек, хиёбонда институт талабалари томонидан ясалган Усмон Носир бюсти ўрнатилиб, адабиёт бурчаклари ташкил этилган. Худуд тўлиқ юқори тезликдаги интернет билан таъминланган. Ёз ойларида хиёбонда ёзги кутубхона ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

Тантантали очилиш маросимида НамМТИ ректори Одилжон Маматкаримов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, шоир Зиёвуддин Мансуров, таниқли журналист Раҳимжон Ирисов, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Носиржон Деҳқонов, “Репититор” газетаси раҳбари Муҳаммад Вали ҳамда “Усмон Носир” номидаги нашриёт директори Алишер Жўраевлар нутқ сўзлаб, Наманган фарзанди бўлган Усмон Носир ижодини оммалаштириш борасидаги ишлар кўлами ҳақида атрофлича маълумотлар беришди.

Институт “Талабалар театр студияси” томонидан сахналаштирилган “Усмон Носир” номли спектаклдан парча намойиш этилди. Шоир ижодидан шеърлар ўқилди. Шунингдек, институтнинг “Дизайн” таълим йўналиши талабалари ўртасида “Усмон Носир менинг нигоҳимда” мавзусида расмлар танлови ҳамда Ахборот Ресурс маркази томонидан бадиий адабиётлар кўргазмаси ташкил этилди.

©Наманган муҳандислик технология институти Ахборот хизмати

⚡️Дoктoрантура, таянч дoктoрантура, мустақил изланувчилик ҳамда стажер-тадқиқотчилик учун ҳужжат топширган талабгорлар б...
09/11/2022

⚡️Дoктoрантура, таянч дoктoрантура, мустақил изланувчилик ҳамда стажер-тадқиқотчилик учун ҳужжат топширган талабгорлар билан учрашув ўтказилди.

Бугун Наманган муҳандислик-технология институтида oлий таълимдан кейинги таълим дoктoрантура, таянч дoктoрантура, мустақил изланувчилик ҳамда стажер-тадқиқотчилик учун ҳужжат топширган талабгорлар билан учрашув ўтказилди.

Унда институт ректори Одилжон Маматкаримов, ректор маслаҳатчиси Маматхон Ходжаев, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Ойбек Эргашев ҳамда Коррупцияга қарши курашиш, комлеанс – назорат тизимини бошқариш бўлими бошлиғи Абдували Акрамовлар иштирок этиб, талабгорлар билан мулоқотга киришдилар.

Мулоқот давомида имтихонлар олдидан консультация жараёнларини ташкил этилиши, имтихон жараёнларини очиқ ва шаффоф тарзда ўтказиш, бу борада олиб борилаётган ишлар ва очиқлик сиёсати борасида фикрлар билдирилди ҳамда талабгорларга омадлар тиланди.

Эслатиб ўтамиз, талабгорлар учун консультация жараёнлари жорий ҳафтада ўтказилса, янги ҳафта бошидан имтихон жараёнлари ташкил этилиши режалаштирилган.

©Наманган муҳандислик-технология институти Ахборот хизмати

07/11/2022



Наманган муҳандислик-технология институтига хорижлик ўқитувчи сифатида келган Тожикистон Республикаси делегация аъзоларининг НамМТИдаги фаолияти, ташкил этилган расмий учрашув ва дарс машғулотларидан тайёрланган репортаж Наманган вилояти телерадикомпаниясининг “Мобил янгиликлар” дастури орқали намойиш этилди.

©Наманган муҳандислик-технология институти Ахборот хизмати

06/11/2022

НамМТИда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари Марказий телеканал дастурларида!

Ўзбекистон 24 телеканалининг Ахборот 24 дастурида Наманган муҳандислик-технология институтининг трикотаж соҳасидаги имкониятлари ва янги инновацион лойиҳалари юзасидан махсус репортаж намойиш этилди.

©Наманган муҳандислик-технология институти Ахборот хизмати

⚡️Тожикистон технология университети профессор-ўқитувчилари НамМТИда!Халқаро ҳамкорлик доирасида Наманган муҳандислик-те...
04/11/2022

⚡️Тожикистон технология университети профессор-ўқитувчилари НамМТИда!

Халқаро ҳамкорлик доирасида Наманган муҳандислик-технология институтида яна бир гуруҳ хорижий ўқитувчилар ўз фаолиятини бошлади. Муҳандислик-технология факультети таклифига кўра Тожикистон технология университети Исфара филиалининг 4 нафар профессор-ўқитувчилари институтимизнинг “Метрология, стандартлаштириш ва сифатни бошқариш” ҳамда “Технологик машина ва жихозлар” таълим йўналиши талабалари учун дарс бериш мақсадида қўшни Тожикистоннинг Исфара шаҳридан Наманганга келишди.

Меҳмонлар дастлаб институтнининг лаборатория марказлари билан яқиндан танишиб, машғулотларни олиб бориш ва тажрибалар ўтказиш учун келтирилган замонавий приборлар, олиб борилаётган илмий-тадқиқод ишлари давомида кашф қилинаётган янгиликлар билан танишдилар. Ҳар иккала таълим йўналиши талабалари учун дарс машғулотлари ташкил этилди. Меҳмонларнинг институтимиздаги фаолияти давом этмоқда.

©Наманган муҳангдислик-технология институти Ахборот хизмати

⚡️Олий аттестация комиссияси раиси сайёр қабул ўтказдиБугун Наманган муҳандислик-технология институтида Ўзбекистон Респу...
02/11/2022

⚡️Олий аттестация комиссияси раиси сайёр қабул ўтказди

Бугун Наманган муҳандислик-технология институтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раиси Юсупов Ахмадбек Таджиевич Наманган вилоятидаги олий таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган илмий кенгашлар аъзолари, тадқиқотчилар ва докторантларлар билан учрашиб ўзининг навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Ўтказилган мулоқот давомида илмий даража ва унвонларни бериш тизимида амалга оширилаётган ишлар, кенгашларнинг фаолияти ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. Шунинггдек, Олий аттестация комиссияси раиси олимлар ва ёш тадқиқотчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берди. Таклиф ҳамда фикр-мулоҳазалар тингланди.

©Наманган муҳандислик-технология институти Ахборот хизмати

Address

Davlatobod Tumani Navbahor MFY, Kosonsoy Ko`chasi, 7-uy
Namangan
160115

Telephone

+998692287675

Website

https://t.me/nammtiuz

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Namangan muhandislik-texnologiya instituti posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The University

Send a message to Namangan muhandislik-texnologiya instituti:

Share