Muhammad al-Xorazmiy nomidagi TATU Qarshi filiali

  • Home
  • Muhammad al-Xorazmiy nomidagi TATU Qarshi filiali

Muhammad al-Xorazmiy nomidagi TATU Qarshi filiali Contact information, map and directions, contact form, opening hours, services, ratings, photos, videos and announcements from Muhammad al-Xorazmiy nomidagi TATU Qarshi filiali, College & University, Qashqadaryo viloyati, Qarshi shahri, Beshkent yo'li 3-km, .

🏛 Muhammad al-Xorazmiy nomidagi Toshkent axborot texnologiyalari universiteti Qarshi filialining rasmiy sahifasi

📠 Faks: 75 228-02-32
⬇️ Manzil: Qarshi shahri, Beshkent yo'li 3-km.

✍️ Murojaat qilish uchun
i

⚡️“Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” бош ғояси асосида “Мустақиллик дарси” машғулотлари ўтказилдиБугун, Муҳаммад ал...
04/09/2023

⚡️“Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” бош ғояси асосида “Мустақиллик дарси” машғулотлари ўтказилди

Бугун, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалининг барча академик гуруҳларида “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Мустақиллик дарслари” бўлиб ўтди.

“Мустақиллик дарслари”да мустақилликка эришилгандан кейинги йиллар давомида амалга оширилган ислоҳотлар, “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” ҳамда “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс” ғоясининг мазмун-моҳияти ҳақида талаба-ёшларга батафсил маълумотлар берилди.

Ўтказилган дарс машғулотларида талаба-ёшларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар қайтарилди.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Қарши филиали ахборот хизмати

👉

⚡️Бугун, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида янги ўқув йилининг ил...
04/09/2023

⚡️Бугун, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида янги ўқув йилининг илк куни ўзгача шукуҳ ва байрамона кайфиятда кутиб олинди.

Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.

Тадбирда филиал директори Акбар Нормуродов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги байрами ҳамда “Билимлар куни” муносабати билан барча талаба-ёшлар ҳамда профессор-ўқитувчиларни самимий муборакбод этди.

Тадбир давомида энг юқори балл тўплаб талабалар сафига қабул қилинган ёшларга филиал раҳбарияти томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, тадбирда биринчи босқичга қабул қилинган талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари сўзга чиқишди.

Шундан сўнг, талабалик бахтини ҳис қилаётган ёшлар катта ҳаяжонда, катта орзулар билан “Мустақиллик соати” дарс машғулотларига йўл олишди.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Қарши филиали ахборот хизмати

👉

⚡️Абитуриентларнинг ота-оналари учун маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқдаМуҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ах...
08/08/2023

⚡️Абитуриентларнинг ота-оналари учун маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали раҳбариятининг ташаббусига кўра, абитуриентларнинг ота-оналари билан учрашувлар давом этмоқда.

Шу каби учрашувлардан бири филиал академик лицейида ҳозирланган кутиш жойида ўтказилиб, унда филиал директорининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи ўринбосари Отабек Аманов иштирок этиб, ота-оналар билан самимий мулоқот қилди.

Шунингдек, ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳамда телекоммуникация технологиялари факультети томонидан кутиш жойларида абитуриентларнинг ота-оналари учун маданий-маърифий концерт дастурлари ташкил этиб борилмоқда.

👉

⚡️Айни кунларда илмга чанқоқ ёшлар учун энг ҳаяжонли, масъулиятли дамлар кечмоқда.Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ...
08/08/2023

⚡️Айни кунларда илмга чанқоқ ёшлар учун энг ҳаяжонли, масъулиятли дамлар кечмоқда.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали директори Акбар Нормуродов абитуриентларнинг ота-оналари учун ҳозирланган кутиш жойларида бўлиб, ота-оналар билан мулоқот қилди.

Мулоқот давомида филиал директори Акбар Нормуродов юртимизда ёшларга таълим олишлари учун яратиб берилаётган катта имкониятлар, шунингдек, қабул жараёнларидаги ўзгаришлар ва янгиликлар ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

Самимий руҳда ўтказилган ушбу учрашувда ота-оналар бу имкониятлардан мамнун эканликларини билдириб, ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди.

Шунингдек, филиалнинг кўнгилли талаба-ёшлари томонидан абитуриентларнинг ота-оналари ўртасида имтиҳон жараёнлари, ўзгаришлар моҳияти, ёшларнинг қизиқишлари ҳақида ижтимоий сўровномалар ўтказилди.

👉

⚡️Бугун, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалига 2023/2024-ўқув йили у...
08/08/2023

⚡️Бугун, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалига 2023/2024-ўқув йили учун бакалавриат босқичига ҳужжат топширган кўзи ожиз абитуриентнинг имтиҳони бўлиб ўтди.

Олийгоҳда кўзи ожиз абитуриентлар учун ҳам барча қулай шароитлар яратилган. Имтиҳон жараёнларини вилоят Кўзи ожизлар жамиятидан вакиллар кузатиб борди.

Жорий йилда Дастурий инжиниринг йўналишига ҳужжат топширган абитуриент учун математика, физика, она тили ва тарих фанларидан имтиҳон бўлиб ўтди. Абитуриентдан имтиҳонлар оғзаки савол-жавоб тарзида амалга оширилди.

👉

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали доценти  “Меҳнат фахрийси” кўкра...
16/06/2023

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали доценти “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди

Илм-фан ва таълим соҳасида кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилиб келаётган “Дастурий инжиниринг” кафедраси доценти Узоқов Зоир Узоқович “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонига муносиб топилди.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида ўтказилган тантанали тақдирлаш маросимида устоз Зоир Узоқовнинг хамкасблари, шогирдлари ҳамда оила аъзолари иштирок этиб, ўзларининг самимий тилакларини изҳор этишди.

Маълумот учун: “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 июлдаги қарорига асосан таъсис этилган.

 #Қабул2023✅ АБИТУРИЕНТЛАР ВА ОТА-ОНАЛАР ДИҚҚАТИГА! 🏛Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари универ...
15/06/2023

#Қабул2023

✅ АБИТУРИЕНТЛАР ВА ОТА-ОНАЛАР ДИҚҚАТИГА!

🏛Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали қабул комиссияси ўз фаолиятини бошлаганини маълум қилади.

2023/2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланаётганлиги муносабати билан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш ҳамда уларни қизиқтирган саволларига тезкор жавоб бериш мақсадида “Call-center” ташкил этилди.

❗️ Фуқаролар қуйидаги телефон рақамлари орқали “Call-center” билан боғланиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин.

☎️ Мурожаат учун телефон рақамлар:
75-228-02-32
75-228-10-24

📞 “Call-center”нинг иш режими:
🗓 Душанбадан шанбагача - соат 9:00 дан 18:00 гача:
Тушлик: 13:00-14:00

🌏 Веб-сайт: http://tuitkf.uz/
✅ Телеграм канал: https://t.me/tuitkf_uz

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Қарши филиали ахборот хизмати

⚡️Қарши шаҳрида “Ёшлар сайлгоҳи” очилдиЖорий йилнинг 7-июн куни Қарши шаҳридаги Алишер Навоий номли истироҳат боғида "Ёш...
13/06/2023

⚡️Қарши шаҳрида “Ёшлар сайлгоҳи” очилди

Жорий йилнинг 7-июн куни Қарши шаҳридаги Алишер Навоий номли истироҳат боғида "Ёшлар сайлгоҳи"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят олий таълим муассасалари талабалари, ўқувчи-ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ёшлар сайлгоҳида шахмат павилёни, шинам кутубхона, футбол майдони, ўқув маркази ва теннис корти фаолият кўрсатади.

Сайлда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали талабалари ҳам иштирок этди.

Хусусан, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда она Ватанга бўлган муҳаббат туйғусини шакллантириш мақсадида “Билим ва тафаккуримиз - шу эл учун, шу юрт учун!” шиори остида “Уч авлод” учрашуви ўтказилди.

Шунингдек, ёшлар сайли турли маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ва ажойиб концерт дастури билан кечга қадар давом этди.

Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округда ҳарбий хизматчилар ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялар...
13/06/2023

Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округда ҳарбий хизматчилар ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали талаба-ёшлари ва ходимлари ўртасида “Энг зукко китобхон” танлови ташкил этилди.

Мазкур танловда ўзбек адабиёти, жаҳон адабиёти ва соҳибқирон Амир Темур фаолиятидан саволлар берилиб, 3 тур натижаларига кўра, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалининг “ал-Хоразмий” жамоаси фахрли I ўринни эгаллади.

Бу каби тадбирлар талаба-ёшларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда, уларни ҳарбий соҳага бўлган қизиқишларини янада оширишга ҳамда она Ватанга нисбатан меҳр-муҳаббат ва садоқатни кучайтиришга хизмат қилади.

Ёшлар ойлиги доирасида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали талаба-ёш...
13/06/2023

Ёшлар ойлиги доирасида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали талаба-ёшлари Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округда бўлишди.

Дастлаб талаба-ёшлар округда ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.

Қишки ва ёзги кутубхоналар, айниқса округ шонли тарихи музейи бўйлаб қилинган саёҳатлар талаба-ёшларда ката таассурот қолдирди.

👉

⚡️“Ёшлар ойлиги” доирасида талаба-ёшлар учун кўнгилочар тадбирлар ташкил этиб борилмоқда🏛Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Т...
13/06/2023

⚡️“Ёшлар ойлиги” доирасида талаба-ёшлар учун кўнгилочар тадбирлар ташкил этиб борилмоқда

🏛Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан талаба-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида, “Талабалар ётоқхонаси”да истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида стол тенниси, шахмат-шашка ҳамда “Заковат” беллашувлари ўтказилди.

Мазкур мусобақалар ғолиблари ва фаол иштирок этган талаба-ёшлар филиал раҳбарияти томонидан эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

👉

🏛Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида магистратура мутахассислиги б...
18/05/2023

🏛Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида магистратура мутахассислиги битирувчи ёшларининг диссертация ҳимоялари бўлиб ўтмоқда.

Маълумот учун: 2022/2023-ўқув йилида мазкур ўқув юртини 2 та мутахассислик бўйича 43 нафар магистр тамомламоқда.

👉

Address

Qashqadaryo Viloyati, Qarshi Shahri, Beshkent Yo'li 3-km

180100

Opening Hours

Monday 08:30 - 18:00
Tuesday 08:30 - 18:00
Wednesday 08:30 - 18:00
Thursday 08:30 - 18:00
Friday 08:30 - 18:00
Saturday 08:30 - 13:00

Telephone

+998904259968

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Muhammad al-Xorazmiy nomidagi TATU Qarshi filiali posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The University

Send a message to Muhammad al-Xorazmiy nomidagi TATU Qarshi filiali:

  • Want your university to be the top-listed University?

Share