06/11/2018
#САФАР
#ҲАМКОРЛИК
Жорий йил Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори С.Юнусов Корея Республикасига хизмат сафарини уюштирди. Унда Сеул шаҳри (Seul)
“Korea Institute for Advancement of Technology-KIAT” ташкилоти президенти Ёнг-геун Ким (Yong-geun Kim) билан учрашди. Суҳбат жараёнида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти қошида ташкил этилаётган тўқимачилик технопарки фаолиятини ташкил этишга эътибор қаратиш керак бўлган асосий масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, бошқариш механизми, молиялаштириш тизими, асосий фаолият турлари ва Технопаркнинг қурилиш ишларини якунлаш ҳамда жиҳозлар билан таъминлаш муддатлари тўғрисида ҳамкор томон маълумот бериб ўтди. Хусусан, тўқимачилик технопаркини бошқарув органи ваколатлари, қўйилган вазифалари ва уларни амалга оширишдаги ишлар ҳамда Корея Республикаси томонидан бириктириладиган ходимлар, уларнинг ваколатлари, вазифалари, илмий тадқиқот ишлари кўлами ва йўналиши, уларни молиялаштириш тизими ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари техник ходимларини малакасини ошириш курсларини ташкил этиш бўйича амалга ошириш керак бўлган ишлар назарда тутилди. Жумладан,Тошкент тўқимачилик технопарки лаборатория базасидан фойдаланиб ўқув курсларини ташкил этиш, Тошкент тўқимачилик технопарки базасида мос таълим йўналишлари ва мутахассислар, институтда тахсил олаётган бакалавр ва магистратура талабаларини ўқув машғулотларини ташкил этиш, Тошкент тўқимачилик технопаркининг илмий ва техник ходимларини иш ҳақларини белгилаш ва тўлаш механизми масалалари ҳам кўтарилди.
Куннинг иккинчи ярмида Почеон шаҳри (Pocheon)
“Gyeonggi Textile Materal Center”. технопаркида Тўқимачилик корхоналари учун маҳсулотлар етказиб беришда эътибор қаратиладиган асосий масалалар (технопарк бошқарув тизимини ташкил қилиш),
Кёнги тўқимачилик хом ашё марказининг фаолияти натижалари, марказнинг ишлаш жараёни ва бизнес тизими мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтди.
Учрашув давомида ишлаб чиқаришда янги инновацион технологияларни жорий қилиш механизми, тайёр маҳсулотларни реализацияси, талаб-таклифларни ишлаб чиқиш ва автоматик бошкарув тизими ёрдамида хом ашё сифати ва уларнинг логистикаси ҳамда автоматик бошкарув тизими ёрдамида хом ашёни узлуксиз таъминотига эришиш ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Иккинчи куни Янгжу шаҳри (Yangju).
“Koteri innovation” марказида амалиёт ва тестларни таҳлил қилиш жараёнини ўрганиш мавзусида семинар тренинг уюштирилди.Тренинг давомида Кёнгидо провинцияси тўқимачилик саноатининг ҳолати, Корея тўқимачилик илмий-тадқиқотлар институтининг соҳада олиб бораётган фаолияти ва бизнесни қўллаб-қувватлаш жараёни, текширувлар натижалари ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, шу куни Ансан шаҳри (Ansan).
Корея политехника унверситетига ташриф уюштирилди. Унверситет президенти Хюн Хо Ан (Hyun Ho Anh) билан бўлган учрашув давомида ҳамкорликда фаолият олиб бориш, Тошкент тўқимачилик технопарки базасида янги таълим йўналишлари ва мутахассисликларни ташкил этиш имкониятлари борасида сўз юритилди.
Шу билан бир қаторда қуйидаги масалалар борасида ҳам музокаралар олиб борилди:
• Профессор - ўқитувчиларнинг стажировкалари, алмашинув дастурларини ҳамкорликда ишлаб чиқиш
• Талабалар алмашинуви бўйича ҳамкорлик дастурларини йўлга кўйиш.
• Биргаликда илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, PhD ва магистратура талабаларини илмий ишларга жалб қилиш, ҳимоя ишларини ҳамкор таълим муассасасида амалга ошириш.
Учинчи куни Дежон шаҳри (Daejeon).
Джунгбу университетига (Joongbu) Ум Санг Хеон (Um, Sang Heon) билан учрашув бўлди.
Ҳамкорликда 2+2 дастури асосида мутахассисларни тайёрлаш бўйича шартнома бандлари муҳокама қилинди. Шу куннинг ўзида шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Университет президенти билан учрашув давомида яна қуйидаги масалалар борасида музокаралар олиб борилди:
• ТТЕСИ базасида Джунгбу университети билан кўшма дастур ишлаб чиқиш, университетнинг марказини ташкил қилиш ва унинг асосида устувор таълим йўналишлар бўйича кадрларни тайёрлашни ташкил этиш.
• Талабалар ва профессор ўқитувчилар алмашинув дастурларини янада ривожлантириш, амалга ошириладиган ишлар механизмини шакллантириш ҳақида суҳбат қурилди.